Гранит Джака беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
«Сандерленд» ярим ҳимоячиси ва Швейцария терма жамоаси сардори Гранит Джака сохта COVID-19 вакцинация сертификати билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда. Люцерн кантони прокуратураси футболчига нисбатан жиноий иш очилганини тасдиқлади. Агар ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича айблов исботланса, Джакага беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда Blick нашри хабар берди.
Тергов Джака пандемия даврида COVID-19’га қарши эмланганини тасдиқловчи қалбаки ҳужжат олган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гумонлар билан боғлиқ. Прокуратура ҳозирча футболчининг ҳаракатларида жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолат мавжуд ёки йўқлигини аниқламоқда. Джака ва ишга алоқадор шифокорга нисбатан айбсизлик презумпцияси амал қилади.
Джака вакиллари футболчининг икки марта эмланганини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар мавжудлигини билдирган. Швейцариялик футболчи тергов органлари билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ҳам маълум қилган. Мазкур иш доирасида унинг кўрсатма бериши кутилмоқда.
Маълумот учун, 33 ёшли Гранит Джака айни пайтда Англиянинг «Сандерленд» клубида тўп тепмоқда. У фаолияти давомида «Базель», Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си, «Арсенал» ва «Байер» клубларида ҳам ўйнаган. Жорий 2026/27-йилги мавсумда ярим ҳимоячи «Сандерленд» сафида 6 та учрашувда майдонга тушган.