Горецка ўзини бир нечта клубларга таклиф қилди — Романо
«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка воситачилар орқали бир нечта клубларга таклиф қилинди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Мюнхен клуби раҳбарияти жамоанинг ҳозирги таркибидан мамнун ва ёзгача ҳеч қандай ўзгаришлар қилишни режалаштирмаяпти. Шу сабабли «Бавария» январ ойида футболчини қўйиб юбориши эҳтимолдан йироқ.
Горецка 2018 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келмоқда. Унинг фаолиятида Германия чемпионатидаги олти бор чемпионлик, икки марта мамлакат кубоги, Чемпионлар Лигаси — 2019/2020 мавсуми ғолиблиги ҳамда 2020 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олтин медали мавжуд.
Германия терма жамоаси билан у 2017 йилги Конфедерациялар кубогини қўлга киритган. Жорий мавсум Бундеслигада Горецка 14 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар билан ажралиб тургани йўқ.