locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Горецка Мадрид клубига йўл олиши мумкин

Футболчининг "Бавария" билан битими ёзда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Горецка Мадрид клубига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

"Атлетико" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецкани ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда AS.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида эркин агент мақомида клубга ўтиши мумкин.

Чунки "Бавария" Горецка билан 2026 йилнинг июнида тугайдиган шартномани узайтириш ниятида эмас.

Шунингдек, футболчи атрофидаги вазиятни "Ювентус" ва "Наполи" ҳам кузатиб бормоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Горетцканинг айни дамдаги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Горетцка 2025/26 йилги мавсумда "Бавария" сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракат қилмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг