Горецка Флик қўл остида ўйнамоқчи ва «Барселона»га ўтишга тайёр — манба
Яримҳимоячи Леон Горецка яна Ханс-Дитер Флик қўл остида ўйнашни истаганини маълум қилди. Журналист Ришад Рахманнинг хабар беришича, футболчи агар «Бавария» билан янги шартнома имзоламаса, кейинги мавсумда немис мутахассиси қўл остида «Барселона»да ўйнашга тайёрлигини билдирган.
Горецка «Бавария» сафида 2018 йилдан буён ўйнамоқда. У фаолияти давомида олти марта Германия чемпиони бўлган, икки марта мамлакат Кубогини қўлга киритган, 2019/2020 йилги Чемпионлар Лигаси ғолиби ва 2020 йилги клуб жаҳон чемпионатида олтин медал соҳиби бўлган. Германия терма жамоаси сафида у 2017 йилда Конфедерациялар Кубогини ютган.
Жорий мавсумда Бундеслига доирасида Горецка 14 ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракат қайд эта олмади. Футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.