Гордон ва «Бавария» шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди — talkSPORT
Англия клуби Гордон учун тахминан 85 миллион евро талаб қилмоқда.
ФОТО: Getty images
«Бавария» ҳужумчиси бўлишга яқин турган Энтони Гордон билан шахсий шартнома шартлари бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.
Манбага кўра, энди 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар Ньюкасл Юнайтед ва «Бавария» ўртасида олиб борилади. Кутилишича, трансфер ёзги трансфер ойнасида амалга ошади. Англия клуби Гордон учун тахминан 85 миллион евро талаб қилмоқда.
Гордон 2023 йил январидан буён «Ньюкасл Юнайтед» сафида тўп суради. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 1 июлгача мўлжалланган бўлиб, сўнгги бор 2024 йил октябрида узайтирилган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи 46 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист