locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гордон Фабрегас ва Суареснинг ноёб натижасини такрорлади

Англиялик футболчи Испания чемпионатидаги дастлабки тўртта учрашувида тўртта голли узатма қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳужумчиси Энтони Гордон Ла Лигадаги фаолиятини тарихий кўрсаткич билан бошлади. Англиялик футболчи Испания чемпионатидаги дастлабки тўртта учрашувида тўртта голли узатма қайд этди ва XXI асрда бундай натижага эришган учинчи футболчига айланди.

Гордон навбатдаги ассистини “Валенсия”га қарши сафар учрашувида амалга оширди. “Барселона” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда у Фермин Лопеснинг голига узатма берди. Шу тариқа, 25 ёшли футболчи Ла Лигадаги дастлабки тўрт ўйинининг ҳар бирида голли пас беришга муваффақ бўлди.

XXI асрда Ла Лигадаги дастлабки тўртта учрашувида тўртта ассист қайд этган футболчилар бунгача фақат Сеск Фабрегас ва Луис Суарес эди. Эътиборли жиҳати, уларнинг ҳар иккиси ҳам бу натижага “Барселона” сафида эришган. Гордон эса энди шу рўйхатга қўшилди ва янги клубидаги мослашув жараёнини жуда муваффақиятли бошлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг