locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гонсало Гарсия учун 5 та клуб жиддий қизиқмоқда

Transfermarkt портали экспертлари Гарсияни 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гонсало Гарсия учун 5 та клуб жиддий қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

Ҳужумчи Гонсало Гарсия бу мавсумда кам ўйин ўтказмоқда. 21 ёшли футболчи қишда "Реал"ни тарк этиб, оддий жамоага ўтиши мумкин. Transfer News Live нашрининг Marca нашрига таянадиган хабарига кўра, Гонсало Гарсияга бешта клуб қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу рўйхатга Aston Villa, Лидс, Брайтон, Вулверхемптон ва Айнтрахт Франкфурт киради. Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари Гарсияни 15 миллион евроға баҳоламоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Гарсия "Реал"нинг 14 та учрашувида майдонга тушди ва гол ура олмади. Бироқ, жорий ёзда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Гонсало олтита ўйинда тўртта гол урди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг