Гонсало Гарсия Руд ван Нистелройнинг ютуғини такрорлади
«Реал» ҳужумчиси «Бетис»га қарши баҳсда хет-трик қайд этди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Испания Ла Лигасининг 18-тури доирасида «Бетис»га қарши баҳсда (5:1) хет-трик қайд этиб, XXI асрда мадридликлар сафида жуда кам учрайдиган ютуқни такрорлади.
Opta Sport статистик портали хабарига кўра, Гонсало Гарсия «Реал» тарихида XXI асрда Ла Лигадаги илк дақиқаларда тушган дебют ўйинидаёқ хет-трик расмийлаштирган иккинчи футболчига айланди. Аввалроқ бундай натижага машҳур нидерландиялик ҳужумчи Руд ван Нистелрой 2006 йил сентябр ойида «Леванте»га қарши баҳсда (4:1) эришган эди.
Жорий мавсумда 21 ёшли Гонсало Гарсия Торрес «Реал» сафида 18 та учрашувда (418 дақиқа) майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист