Гомес қишда жамоасини алмаштириши мумкин
Футболчига Италия клуби даъвогарлик қилмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” ҳимоячиси Жо Гомес қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар қишда янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзоласа, Гомеснинг кетишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди.
Англиялик 28 ёшли футболчига “Милан” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар ёзда ҳам таклиф билан чиққан, бироқ келиша олишмаганди.
Қайд этилишича, “қизиллар” Гомес учун 10–15 миллион евро атрофида пул талаб қилмоқда. Аммо бу фақат клуб янги ҳимоячи билан келишувга эришса амалга ошиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист