locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Годин Гризманн ҳақида: «Сенинг садоқатинг ва меҳнатсеварлигинг учун миннатдорчилик билдираман»

Уругвайлик футболчи Антуан ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Годин Гризманн ҳақида: «Сенинг садоқатинг ва меҳнатсеварлигинг учун миннатдорчилик билдираман»
ФОТО: Getty images

Уругвайлик 40 ёшли собиқ ҳимоячи Диего Годин “Атлетико”ни тарк этаётган Антуан Гризманн ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Мен уйни тарк этиш қанчалик оғир эканини яхши биламан. Дўст ва оила аъзоси сифатида, “Атлетико” мухлислари номидан сенга клуб учун қилган барча меҳнатларинг учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман: жамоага бўлган садоқатинг, камтарлигинг, меҳнатсеварлигинг ва энг муҳими — қандай инсон эканинг учун.

Бу хайрлашув — бир бобнинг якунланиши. Балки бу сенинг ҳаётингдаги энг гўзал саҳифалардан бири бўлган. Бироқ бу билан бирга, бу ҳар куни янада қадрланадиган ва эсда сақланадиган афсонанинг бошланиши ҳамдир. Раҳмат, дўст», — дея иқтибос келтиради Yahoo Sports нашри.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг