Гнабри: «Ҳозирча ҳаммаси икки томон учун ҳам ижобий кечмоқда»
«Бавария» ҳужумчиси клуб билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» ҳужумчиси Серж Гнабри клуб билан олиб борилаётган музокаралари ҳақида гапирди. Аввалроқ мюнхенликлар унга 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилмоқчи экани, бироқ футболчининг маоши камайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
«Вазият жуда сокин. Биз музокараларни давом эттиряпмиз. Нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча ҳаммаси икки томон учун ҳам ижобий кечмоқда, барча ҳаммасидан мамнун», — дейди Гнабри.
Гнабри «Бавария»га 2017 йил ёзида, «Вердер»дан ўтиб келган. 2022 йил июлида у шартномасини узайтирган ва битим 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда немис форварди 18 та расмий ўйинда 4 та гол уриб, 5 та голли узатма берган.
Насрулло Каримов
Журналист