locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гнабри келажаги борасида фикр билдирди

Унинг Transfermarkt'даги нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гнабри келажаги борасида фикр билдирди
ФОТО: Getty images

“Бавария” вингери Серж Гнабри жамоадаги келажаги борасида ўз фикрларини билдирди.

Футболчи “Гамбург”га (5:0) ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

“Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Эътиборим фақат ўйинга қаратилган, қолгани кейин маълум бўлади. Қолишни истайманми? Албатта, буни истисно қилмайман. Кўрамиз”, - деди Гнабри.

Маълумот учун, Серж Гнабри Германия чемпионатининг жорий мавсумида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг