locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Globe Soccer Awards. 2025 йилнинг энг яхши ёш футболчиси номига номзодлар эълон қилинди

Умумий рўйхатдан 11 нафар ўйинчи ўрин олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Globe Soccer Awards. 2025 йилнинг энг яхши ёш футболчиси номига номзодлар эълон қилинди
ФОТО: Getty Images

Globe Soccer Awards 2025-йилнинг энг яхши ёш футболчиси мукофоти учун номзодларни эълон қилди. Умумий рўйхатдан 11 нафар футболчи ўрин олди.

Ёш футболчи мукофоти учун номзодлар: Пау Кубарси («Барселона»), Дезире Дуе, Жоау Невеш («ПСЖ»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»), Арда Гюлер («Реал»), Дин Хейсен («Реал»), Майлс Льюис-Скелли («Арсенал»), Нико Пас («Комо»), Родригу Мора («Порту»), Кенан Йилдиз («Ювентус») ва Элисс Бен-Сегир («Байер»).

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили энг яхши ёш футболчи «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал деб топилган эди.

Globe Soccer Awards — бу йиллик тақдирлаш маросими бўлиб, унда футбол оламида энг катта ютуқларга эришган шахслар аниқланади. Турли номинациялар бўйича ғолиблар овоз бериш орқали белгиланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг