locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Globe Soccer Awards: 2025 йилнинг энг яхши мураббийи номи учун даъвогарлар эълон қилинди

Тақдирлаш маросими 28 декабрь куни Дубайда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Globe Soccer Awards: 2025 йилнинг энг яхши мураббийи номи учун даъвогарлар эълон қилинди
ФОТО: Getty Images

Globe Soccer Awards талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши мураббийи мукофоти учун якуний номзодлар эълон қилинди.

Соврин учун даъвогарлар қаторидан қуйидаги мутахассислар жой олди: Хаби Алонсо («Реал»), Микел Артета («Арсенал»), Луис Энрике («ПСЖ»), Ханс-Дитер Флик («Барселона») ва Энцо Мареска («Челси»).

Globe Soccer Awards — футбол оламида йил давомида энг катта ютуқларга эришган шахсларни тақдирлашга бағишланган ҳар йили ўтказиладиган нуфузли маросим ҳисобланади. Турли номинациялар бўйича ғолиблар овоз бериш орқали аниқланади.

Ўтган йил якунларига кўра, дунёдаги энг яхши мураббий мукофотини Мадриднинг «Реал» клубини бошқарган Карло Анчелотти қўлга киритган эди. Ҳозирда италиялик мутахассис Бразилия миллий терма жамоасида фаолият олиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг