locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Globe Soccer Awards: 2025 йилнинг энг яхши клуби номига якуний даъвогарлар эълон қилинди

Ғолиб жамоа номи 28 декабрь куни аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

2025 йилнинг энг яхши клуби номинацияси учун Globe Soccer Awards мукофотига даъвогарларнинг якуний рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Globe Soccer Awards ташкилоти X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

2025 йилнинг энг яхши клуби мукофоти учун қуйидаги жамоалар кураш олиб боради:

«Ливерпуль»

«ПСЖ»

«Фламенго»

«Барселона»

«Челси»

Globe Soccer Awards — ҳар йили ўтказиладиган нуфузли мукофотлаш маросими бўлиб, унда футбол оламида йил давомида энг катта ютуқларга эришганлар аниқланади. Ғолиблар турли номинациялар бўйича овоз бериш орқали аниқланади.

Ўтган йил якунларига кўра, энг яхши клуб мукофоти Мадриднинг «Реал» жамоасига насиб этган. 2024 йилда «қироллик клуби» Испания чемпионати ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ҳамда Қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг