Globe Soccer Awards: 2025 йилнинг энг яхши аёл футболчиси ва энг яхши клуби номига якуний даъвогарлар эълон қилинди
Globe Soccer Awards 2025 йил якунларига кўра аёллар ўртасида энг яхши футболчи ва энг яхши клуб мукофотларига даъвогар бўлган финалчиларни эълон қилди. Бу ҳақда Globe Soccer Awards X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Аёллар ўртасида 2025 йилнинг энг яхши футболчиси номинацияси финалчилари:
Айтана Бонмати («Барселона»)
Мариона Калдентей («Арсенал»)
Мелши Дюморне («Лион»)
Алексия Путеляс («Барселона»)
Алессия Руссо («Арсенал»)
Аёллар ўртасида 2025 йилнинг энг яхши клуби номинацияси финалчилари:
«Арсенал»
«Барселона»
«Челси»
«Ювентус»
Globe Soccer Awards — йил якунида футбол оламида энг катта ютуқларга эришган шахс ва жамоаларни аниқловчи нуфузли мукофот маросими ҳисобланади. Ғолиблар овоз бериш орқали аниқланади. Тақдирлаш маросими 28 декабрь куни Дубай шаҳрида (БАА) бўлиб ўтади.