Гласнер «Милан»ни бошқариш учун асосий даъвогар (Романо)
Клубда янги мураббий номзоди бўйича аллақачон фаол муҳокамалар кетмоқда.
ФОТО: Getty images
«Милан» янги бош мураббий излашни давом эттирмоқда ва яқин орада Оливер Гласнер билан музокаралар ўтказади.
Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, австриялик мутахассиснинг Италия клуби раҳбарияти билан учрашуви келаси ҳафта бошига, катта эҳтимол билан сешанба кунига режалаштирилган. Клубда янги мураббий номзоди бўйича аллақачон фаол муҳокамалар кетмоқда.
Аввалроқ Андони Ираолага қизиқиш билдирилгани ҳақида хабар берилган эди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, испаниялик мураббий билан музокаралар олдинга силжимаган. Таъкидланишича, у «Ливерпуль»дан эҳтимолий таклифни кутган ва бу музокаралар жараёнига таъсир қилган.
Шундай қилиб, Гласнер айни дамда «Милан»га тайинланиш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист