Гласнер Гехининг келажаги ҳақида гапиришни истамади
Ҳимоячи Марк Гехининг “Кристал Пелас” билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади.
Унинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, "Кристал Пелас" ёзда уни текинга йўқотгандан кўра, қишда уни сотиш фойдали бўлиши мумкин.
ОАВ 25 ёшли футболчини топ-клублар билан мунтазам равишда боғлаб туради.
Матбуот анжуманида “Кристал Пелас” бош мураббийи Оливер Гласнер Гехининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Мутахассис ҳимоячининг трансферини инкор этмади.
"Билмайман. Бу клубнинг қарори бўлади. Марк ҳар ҳафта "Кристал Пелас" учун 100% беришини кўрсатиб турибди. Мен бу ҳақда ўйламайман — 10 январгача ҳали 15 та ўйинимиз бор."
"Жадвал жуда тиғиз, трансфер ойнаси ҳақида қайғуришдан фойда йўқ. Биз ҳар доим тайёрмиз, лекин нима бўлишини билмайман", - дейди Гласнер.