Гласнер бугун «Милан» раҳбарияти билан учрашади
Австриялик мутахассис Милан клуби устози лавозимига асосий номзодлар қаторига киради.
ФОТО: Getty images
«Милан» жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли яқинда Массимилиано Аллегри ишдан бўшатилганидан сўнг янги бош мураббий излашни давом эттирмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, бугун «россонерилар» вакилларининг Оливер Гласнер билан учрашуви режалаштирилган. Австриялик мутахассис Милан клуби устози лавозимига асосий номзодлар қаторига киради.
Гласнер «Кристал Пэлас»ни бошқармоқда ва у билан сўнгги мавсумларда сезиларли юксалишга эришди. «Милан» раҳбарияти 51 ёшли мураббийни янги лойиҳани бошлаш учун устувор вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Гласнер «Пэлас» билан Англия Кубоги ва Суперкубогини, шунингдек Конференциялар Лигасини ютган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист