Гласнер: «Биринчи кунданоқ футболчиларга тинимсиз меҳнат қилинса, ҳамма нарсани иложи борлигини айтганман»
«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер жамоасининг 2025/2026 йилги мавсум УЕФА Конференциялар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди. «Бургутлар» соврин учун кечган баҳсда «Райо Вальекано»ни 1:0 минимал ҳисобида мағлуб этди.
«Ўйин биз кутганимиздек ўтди, лекин, менимча, танаффусдан сўнг биз ажойиб 15 дақиқа ўтказдик. Якунда ҳимояда ишончли ўйнадик. Бу ўзига хос оқшом — футболчилар ва мухлислар бунга лойиқ.
Ўзимни шу жамоанинг бир қисми деб ҳисоблайман. Мураббий бир ўзи ҳеч нарсага эриша олмайди. Кучли штаб ва энг аввало сифатли футболчилар керак. Бизнинг жамоамиз шундай — улар ҳамжиҳат ва кўп меҳнат қилишади. Биринчи кунданоқ футболчиларга, агар тинимсиз меҳнат қилинса, ҳамма нарсанинг иложи борлигини айтганмиз», — дея Гласнернинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.
«Кристал Пэлас» ўз тарихида биринчи марта Конференциялар лигасида ғолиб чиқди ва ушбу турнирда ғалаба қозонган учинчи инглиз жамоасига айланди.