Гласнер «Байер»ни бошқариш учун асосий номзод
«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер «Байер»ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда BILD нашри хабар бермоқда.
Австриялик мутахассис «доришунослар»нинг бош мураббийлик лавозими учун асосий номзоди ҳисобланади.
Хабар қилинишича, Гласнернинг агенти ва «Байер» раҳбарияти ўртасида шартноманинг асосий шартлари бўйича музокаралар анча олдинга силжиган.
Шу билан бирга, бир неча йил олдин Леверкузен клуби раҳбарлари австриялик билан боғлангани, бироқ ўшанда унинг «Байер» бош мураббийи лавозимига тайинланиши амалга ошмагани қайд этилган.
Манбанинг маълумотига кўра, Гласнерга «Байер» таркиби, лойиҳанинг аниқ мақсади ва ёзда трансферларга 100 миллион евро сарфлаш имконияти ёқмоқда.
Январь ойида Гласнер 2025/26 йилги мавсум якунида «Кристал Пэлас»ни тарк этишини маълум қилган. «Байер» номзодлари рўйхатида иккинчи ўринда «Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола бормоқда.