locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Give me Sport. «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Give me Sport. «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди
Фото: Getty Images

Таниқли спорт нашри "Give me Sport" 2025 йилги “Олтин тўп” соврини учун асосий номзодлар рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра, “Париж Сен-Жермен” ҳужумчиси Усмон Дембеле ушбу мукофот учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Иккинчи ўринни эса “Барселона” клуби вакили, ёш истеъдод Ламин Ямал эгаллаган.

Учинчи ўриндан “Париж Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Витиня жой олган бўлса, тўртинчи поғонани “Барселона” вингери Рафинья банд этган. Кучли бешликни эса “Ливерпуль” ҳужумчиси — Муҳаммад Салоҳ якунлаган.

Қуйида соврин учун асосий даъвогар 20 нафар футболчи рўйхати билан танишасиз:

1. Усмон Дембеле – Франция, “Париж Сен-Жермен”, ҳужумчи
2. Ламин Ямал – Испания, “Барселона”, ҳужумчи
3. Витиня – Португалия, “Париж Сен-Жермен”, ярим ҳимоячи
4. Рафинья – Бразилия, “Барселона”, ҳужумчи
5. Муҳаммад Салоҳ – Миср, “Ливерпуль”, ҳужумчи
6. Дезир Дуэ – Франция, “Париж Сен-Жермен”, ҳужумчи
7. Хвича Кварацхелия – Грузия, “Париж Сен-Жермен”, ҳужумчи
8. Килиан Мбаппе – Франция, “Реал Мадрид”, ҳужумчи
9. Нуну Мендеш – Португалия, “Париж Сен-Жермен”, ҳимоячи
10. Ашраф Ҳакимий – Марокаш, “Париж Сен-Жермен”, ҳимоячи

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг