Гирасси учун 7 та клуб қизиқмоқда
Жорий мавсумда Серу 17 та ўйинда 9 та гол урди.
ФОТО: Getty images
Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Серу Гирасси фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, гвинеялик форварднинг шартномасида алоҳида банд бор. Унда айтилишича, Гирассини 2026 йилнинг ёзида 50 миллион еврога сотиб олиш мумкин бўлади.
Бироқ, банд фақат Европанинг еттита клуби учун учун амал қилади. Рўйхатда "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари бор.
Жорий мавсумда Серу Гирасси 17 та расмий ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол ва тўртта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист