Гирасси Левандовскининг ўрнини босиши мумкин
29 ёшли Серу жорий мавсумда Бундеслигада 4 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.
ФОТО: Getty images
“Боруссия Д” ҳужумчиси Серу Гирасси “Барселона”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар 36 ёшли польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар изламоқда. Гирасси ҳам вариантлар рўйхатидан ўрин олган.
“Барселона” бош мураббийи Ҳанси Фликнинг шахсан ўзи ҳам унинг трансферига розилик бериши кутилмоқда.
Дортмундликлар гвинеялик форварднинг трансфери учун 100 миллион евро талаб қилиши мумкин.
29 ёшли Серу жорий мавсумда Бундеслигада 4 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист