Гимараэсга асосий даъвогар жамоа номи маълум бўлди
Футболчининг «Ньюкасл» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс келаётган ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Бен Жэйкобснинг хабар беришича, 28 ёшли бразилиялик футболчига «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айнан «шаҳарликлар» Гимараэсни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоалардан бири Брунонинг трансфери учун 92 миллион евро таклиф қилса, «қарғалар» трансферга рози бўлиши мумкин.
Футболчининг «Ньюкасл» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt сайтида унинг тахминий қиймати 75 миллион евро этиб белгиланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист