locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гильермо Очоа профессионал фаолиятини якунлади

Шу тариқа, у 22 йиллик фаолиятига нуқта қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гильермо Очоа профессионал фаолиятини якунлади
ФОТО: Getty images

Мексика футболи тарихидаги энг буюк дарвозабонлардан бири сифатида эътироф этиладиган Гильермо Очоа профессионал даражадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Шу тариқа, у 22 йиллик фаолиятига нуқта қўйди.

Очоа ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мухлислар, жамоадошлар ва оиласига миннатдорлик билдирди.

«Орзу мени бунчалик узоқларга олиб боришини ҳатто тасаввур ҳам қилмаганман. Бугун ортга ғурур билан қараб, шундай дей оламан: оиламга раҳмат, жамоадошларимга раҳмат, бутун фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган ҳар бир мухлисга раҳмат. Мен миллионлаб инсонларнинг меҳри ва Мексика учун боримни берганим ҳақидаги ишонч билан кетяпман. Биз бошдан кечирган хотираларни ҳеч ким тортиб ололмайди. Барчангизга чин қалбимдан раҳмат!»

Клублар миқёсида Очоа Мексиканинг «Америка» жамоаси сафида 2005 йилги Клаусура чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Бельгиянинг «Стандард» (Льеж) клуби билан мамлакат кубогида ғолиб чиққан.

Мексика миллий терма жамоаси сафида эса у олти марта КОНКАКАФ Олтин кубогини ютиб, Токио–2020 Олимпия ўйинларида бронза медали соҳибига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг