locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гиббс-Уайт “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гиббс-Уайт “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишича, “шаҳарликлар” 25 ёшли футболчи бўйича “Ноттингем Форест” билан музокара ўтказмоқда. Футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишиб олишган. Аммо “Ноттингем Форест” Гиббс-Уайтни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.

Жамоа келгуси йилда еврокубокларда ўйнайдиган бўлса, футболчини жамоада сақлаб қолмоқчи. Жорий мавсумда Морган Гиббс-Уайт клуб учун 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг