Гиббс-Уайт Англия терма жамоасига чақирилади
Бу ҳақда The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн маълум қилди.
ФОТО: Getty images
«Ноттингем Форест»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт Англия терма жамоасига чақирув олади. Бу ҳақда The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн маълум қилди.
Аввалроқ «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер миллий жамоа йиғинида иштирок этишдан бош тортиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манба маълумотига кўра, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Палмер ўрнига Гиббс-Уайтни таркибга жалб қилишни режалаштирмоқда.
25 ёшли футболчи жорий мавсумда «Ноттингем Форест»нинг муҳим футболчиларидан бири бўлиб турибди. У Премьер-лигада 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.