Геррейру «Бенфика»га ўтиши мумкин
Португалиялик футболчининг мюнхенликлар билан шартномаси келаси йил ёзида тугайди.
ФОТО: Getty images
“Бавария” ҳимоячиси Рафаэл Геррейру фаолиятини “Бенфика”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.
Манбага кўра, лиссабонликлар 31 ёшли футболчи учун асосий даъвогар. Шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи уни “Бенфика”га олиб келмоқчи.
Португалиялик футболчининг мюнхенликлар билан шартномаси келаси йил ёзида тугайди. Шу боис, январ ойида у нисбатан арзон нархда сотувга қўйилади.
Қайд этилишича, клуб ва ўйинчи ўртасидаги музокаралар тез орада бошланиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист