locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германиялик дарвозабон Нойер Чемпионлар Лигасидаги «Интер»га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Германиялик дарвозабон Нойер Чемпионлар Лигасидаги «Интер»га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин
Расм: gettyimages.com Мануэл Нойер

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер Чемпионлар Лигасида «Интер»га қарши бўладиган муҳим учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда SkySports журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 39 ёшли немис дарвозабони мушак тўқимасидаги жароҳати сабабли ҳали ҳам индивидуал тарзда машғулот ўтказмоқда. Шунингдек, у Германия чемпионатининг навбатдаги «Хайденхайм»га қарши баҳсини ҳам ўтказиб юборади. Ушбу мавсумда Нойер барча мусобақаларда жами 33 учрашувда иштирок этди, 26 та гол ўтказиб юборди ва 18 марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

«Интер» ҳамда «Бавария» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб учрашуви 16 апрел куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг