locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германия Юрген Клопп билан принципиал келишувга эришди

Мутахассиснинг Red Bull'даги фаолиятини якунлаш бўйича якуний музокаралар яқин кунларда ўтказилади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Германия футбол иттифоқи (DFB) мамлакат терма жамоаси бош мураббийлигига Юрген Клоппни тайинлаш борасида принципиал келишувга эришди.

Sky Germany журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги асосий шартлар бўйича келишувга эришилган. Эндиликда фақат айрим ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни якунлаш қолган. Шундан сўнг Клопп билан 2030-йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган шартнома расман имзоланиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, мутахассиснинг Red Bull'даги фаолиятини якунлаш бўйича якунӣ музокаралар яқин кунларда ўтказилади. Бу масала ҳал этилгач, DFB Клоппнинг тайинланганини расман эълон қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокидан сўнг бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан хайрлашганди. DFB янги даврни айнан Юрген Клопп бошчилигида бошлашни режалаштирмоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг