locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги асосий мақсади маълум бўлди

Аввалги икки мундиалда немислар гуруҳдан чиқа олмаган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги ички мақсади — мусобақанинг чорак финалига қадар етиб бориш. Ушбу вазифа бажарилган тақдирда, Немис футбол иттифоқи (DFB) миллий терма жамоанинг иштирокини муваффақиятли деб тан олади. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 ва 2022-йиллардаги дунё биринчиликида Германия терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмаган эди.

2026-йилги Жаҳон чемпионатида немислар миллий жамоаси бир гуруҳда Кюрасао (14-июн), Кот-д'Ивуар (20-июн) ва Эквадор (25-июн) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Гуруҳ босқичи 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро айланма тизимда (ҳар бири учтадан ўйин) баҳс олиб боришади. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши терма жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа плей-офф босқичига йўлланма олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг