locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди

Немислар бу кўрсаткич бўйича Бразилияни ортда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари финалларида урилган голлар сони бўйича янги рекорд қайд этди. Бу воқеа ЖЧ-2026 «E» гуруҳи 1-тури доирасида Германия терма жамоаси Кюрасаони 7:1 ҳисобида тор-мор этган ўйинда содир бўлди. Учрашув АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги «Эн-Эр-Джи Стэдиум» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда марокашлик Жалал Жайед бош ҳакамлик қилди.

Немислар ушбу мусобақа финалларида киритган гуллари сонини 239 тага етказиб олишди ва бу кўрсаткич бўйича Бразилия терма жамоасини (238 та гол) ортда қолдириб, мутлақ пешқадамга айланишди.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022-йилги дунё биринчилиги финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, бироқ пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиққан (4:2).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг