locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германия терма жамоаси 600 нафар мухлиснинг йўл харажатларини қоплаб беради

Немислар ўз мухлисларини ёлғиз қолдирмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг Эквадорга қарши кечадиган якуний учрашуви учун 600 нафар мухлиснинг йўл харажатларини қоплаб беришига қарор қилди.

Қайд этилишича, АҚШдаги «MetLife» стадионига мухлисларни олиб бориш учун 8 та махсус автобус ажратилади.

Немис футбол иттифоқи (DFB) раҳбари Андреас Реттигнинг маълум қилишича, ташаббус терма жамоа ичида пайдо бўлган. Жараёнда сардор Йошуа Киммих ҳам фаол иштирок этган.

«Киммих пул масаласи бу ерда аҳамиятга эга бўлмаслиги кераклигини айтди. Харажатларнинг катта қисмини футболчиларнинг ўзи қоплашди», деди Реттиг.

Маълумот учун, Германия ва Эквадор ўртасидаги учрашув 26-июнга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг