locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германия, Швейцария ва Австрия 72 йил ичида илк бор бир мундиалда ўйнашади

Охирги марта бундай ҳолат 1954 йилда кузатилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Германия, Швейцария ва Австрия 72 йил ичида илк бор бир мундиалда ўйнашади
ФОТО: Getty Images

Германия, Швейцария ва Австрия миллий жамоалари 2026 йили Канада, АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига расман йўлланмани қўлга киритди.

Opta Sport статистик платформасининг маълумотига кўра, бу ҳолат тарихда атиги учинчи бор кузатилмоқда. Суверен давлат сифатида ушбу уч жамоа биргаликда жаҳон чемпионатида фақат икки марта — 1934 ва 1954 йилларда иштирок этган эди.

Европа саралаши доирасида Австрия, Швейцария ва Германия ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб, мундиалга тўғридан-тўғри йўл олди.

2026 йилги турнир Австрия учун тарихдаги саккизинчи, Швейцария учун ўн учинчи, Германия терма жамоаси учун эса рекорд даражадаги 21-чи Жаҳон чемпионати бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг