Германия футбол иттифоқи Инфантинони қайта сайланишида қўллаб-қувватламади
Германия футбол иттифоқи (DFB) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг навбатдаги муддатга қайта сайланишини қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, DFB Инфантино номзодини қўллаб-қувватловчи расмий хатни имзоламаган. Германия футбол иттифоқи президенти Бернд Нойендорф бу қарорга, жумладан, АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун билан боғлиқ баҳсли воқеалар сабаб бўлганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 давомида Балогуннинг дисквалификацияси вақтинча бекор қилингач, у Бельгия терма жамоасига қарши 1/8 финал учрашувида майдонга тушганди. Айнан ушбу қарор ФИФА ва Инфантино фаолиятига нисбатан кескин танқидларга сабаб бўлди.
Қайд этилишича, ФИФА президентлиги учун навбатдаги сайлов 18-ноябр куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтади. Номзодларни кўрсатиш жараёни эса 18-ноябргача давом этади. Амалдаги президент Жанни Инфантино яна бир муддатга ўз номзодини илгари суришни режалаштирмоқда.