locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германия футбол федерацияси Клопп учун Red Bull билан музокара ўтказишига тўғри келади

Red Bull шартномани муддатидан аввал бекор қилиш учун бир неча миллион евро миқдорида товон пули талаб қилиши мумкин.
Германия футбол федерацияси Клопп учун Red Bull билан музокара ўтказишига тўғри келади
ФОТО: Getty images

Германия футбол федерацияси (DFB) Юрген Клоппни миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинлашдан аввал Red Bull компанияси билан музокара ўтказишига тўғри келади. Бу ҳақда Goal нашри Bildга таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 59 ёшли мутахассис 2025 йилдан буён Red Bull'нинг халқаро алоқалар бўйича директори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг компания билан амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган.

Қайд этилишича, Германия футбол федерацияси ва Red Bull ўртасидаги музокаралар осон кечмаслиги мумкин. Шунингдек, Клоппнинг Германия терма жамоасига тайинланиши, мутахассиснинг хоҳишига қарамай, ҳали кафолатланган эмас.

Хабарга кўра, Red Bull шартномани муддатидан аввал бекор қилиш учун бир неча миллион евро миқдорида товон пули талаб қилиши мумкин.

Шу вақтга қадар Германия футбол федерацияси миллий жамоа бош мураббийини тайинлаш учун ҳеч қачон бошқа ташкилотга компенсация тўламаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг