locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Георгиос Донис: «Ямалга ўхшаш футболчилар майдонда фарқни юзага келтирадилар»

Саудия бош мураббийи Испанияга қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Георгиос Донис ЖЧ-2026 доирасида Испания терма жамоасига қарши кечган ўйин (0:4) якунларини сарҳисоб қилди.

«Биз Испанияни ўз жарима майдончамиз яқинида ушлаб тура олмадик ва жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўйин қовушмаганида ва қисқа вақт ичида тезкорлик билан учта гол ўтказиб юборганингда, ишончсизлик пайдо бўлади. Биз жамоани тинчлантирдик, аммо бу барибир футболчиларга таъсир қилди. Бундай ҳолатлар йирик турнирларда тез-тез учраб туради. Бу аён масала. Бу ерда ҳеч қандай қўрқув йўқ, бироқ омадсиз сценарий юзага келганда, ўзига бўлган ишончсизлик ҳисси пайдо бўлади.

Ямалга ўхшаш, индивидуал сифатларга ҳамда яккама-якка курашларда рақибни алдаб ўтиш қобилиятига эга бўлган футболчилар майдонда фарқни юзага келтирадилар. У буни Испанияда мунтазам равишда исботлаб келмоқда. Қачонки у ўзининг оптимал жисмоний ҳолатига кириб борса, янада самаралироқ футболчига айланади», — дея Дониснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FIFA расмий сайти.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг якуний турида Саудия Арабистони 27-июн куни Кабо-Верде терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг