locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Геҳи Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.
Геҳи Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
11.07.2026, 17.00
Норвегия
-
Англия
-

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Геҳи ЖЧ–2026 чорак финалида Норвегияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.

Манбага кўра, футболчи Англиянинг Мексика устидан қозонган ғалабасидан кейин соғлиғида муаммо ҳис қилган. Дастлаб терма жамоа тиббий штаби буни оддий мушак чарчоғи деб баҳолаган ва ҳимоячи кейинги учрашувгача тикланишига умид қилган.

Бироқ кейинги текширувлар натижасида Геҳининг сон орқа қисми мушакларида енгил чўзилиш аниқланган. Шу сабабли унинг Норвегияга қарши майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.

Футболчининг ўйинда иштирок этиши ҳақидаги якуний қарор у жума куни бўлиб ўтадиган машғулотда қатнашиши ёки қатнашмаслигига қараб қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Марк ЖЧ–2026да Англия терма жамоасининг барча бешта учрашувида майдонга тушган.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг