locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Геҳи: «Ҳамма Гвардиоланинг жамоада қолишини истайди»

Ўтган йили Геҳи "Кристал Пэлас" билан Англия кубогида зафар қучганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Геҳи: «Ҳамма Гвардиоланинг жамоада қолишини истайди»
ФОТО: Getty images

Марк Геҳи «Манчестер Сити» сафида «Челси» устидан (1:0) қозонилган Англия Кубоги финалидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен ҳар бир инсон билан фахрланаман. Клубимиздаги барча бу ғалабага лойиқ. «Кристал Пэлас» билан қўлга киритилган ғалаба бутунлай бошқача ҳис эди — бу менинг илк совриним бўлган. Бу йил эса оғир мавсумдан сўнг ғалаба қозондик, шунинг учун ҳар иккиси ҳам бирдек ажойиб.

2026 йилги жаҳон чемпионатими? Жуда кўп воқеалар бўляпти. Балки менга янги “оёқлар” ҳам керак бўлар! Олдинда қизиқарли давр турибди. Ҳамма Пеп Гвардиоланинг қолишини истайди. У — футбол афсонаси ва мен бу ерга келганимдан бери ундан жуда кўп нарса ўргандим», — деди ҳимоячи.

Қизиғи шундаки, ўтган йилги финалда Геҳининг собиқ жамоаси — «Кристал Пэлас» айнан «Манчестер Сити»ни мағлуб этган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг