locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гехининг «Манчестер Сити»да қанча маош олиши маълум

Футболчи "шаҳарликлар" билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гехининг «Манчестер Сити»да қанча маош олиши маълум
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи трансферини расман эълон қилди.

Transfermarkt маълумотига кўра, Англия терма жамоаси футболчисининг "шаҳарликлар" сафидаги маоши бир мавсум учун 18 миллион еврони ташкил этади.

Клубда фақат ҳужумчи Эрлинг Холанд кўпроқ маош олади. Унинг маоши бир мавсум учун 31,5 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" Марк Гехи трансфери учун 23 миллион евро тўлади. Футболчи "шаҳарликлар" билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Жорий мавсумда ҳимоячи клуб миқёсида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг