locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гехи «Ман Сити»да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

«Кристал Пэлас» ҳимоячиси лондониклар сафини тарк этишга яқин турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Марк Гехи «Манчестер Сити»га ўтишга яна бир қадам ташлади. Футболчи тиббий кўрикнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, клублар трансфер шартларини аллақачон келишиб олган. Битимнинг умумий қиймати бонусларни ҳисобга олган ҳолда 20 млн фунт стерлингни ташкил этади.

Марк Гехи «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Кристал Пэлас» сафига 2021 йил ёзида 23 млн евро эвазига қўшилган. Ҳимоячининг лондониклар билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 млн евро деб баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Гехи «Кристал Пэлас» сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг