locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гехи келажаги бўйича қарор қабул қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гехи келажаги бўйича қарор қабул қилди
Фото: Sky Sports

"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи аллақачон "Ливерпуль" футболчиси бўлиши мумкин эди, аммо трансфер барбод бўлди.

Маълум қилинишича, Лондон жамоаси бош мураббийи Оливер Гласнер келишув бузилишининг ташаббускори бўлган. Немис мураббийи ўринбосар йўқлигини ҳисобга олиб, Гехини қўйиб юборишга тайёр эмас эди.

The Times нашрининг ёзишича, Марк Гехи "Кристал Пэлас"нинг шартномани узайтириш бўйича ҳар қандай таклифини рад этади. Энди ҳимоячи келаси ёзда эркин агент сифатида Лондон жамоасидан кетишга қарор қилди.

Аввалроқ 25 ёшли Гехи "Энфилд"га кўчиб ўтиш барбод бўлганидан норози бўлиб, "Кристал Пэлас"да сардорлик боғичидан воз кечиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг