Гави жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди
У тиззасидаги (мениск) шикастланишни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётидан ўтди.
ФОТО: Getty images
“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи тиззасидаги жарроҳликдан сўнг 4-5 ой майдондан ташқарида қолади.
У тиззасидаги (мениск) шикастланишни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётидан ўтди.
Бундан олдин футболчи айнан шу тиззасидаги хочсимон бойламнинг узилиши сабабли бир йилга яқин вақт давомида майдонга туша олмаган эди.