Гави ваъдасини бажарди — сочини пушти рангга бўяди
Гави июн ойида, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи давомида, Испания терма жамоаси мусобақада ғолиб чиқса, сочини пушти рангга бўяшга ваъда берган эди.
Фото: Getty Images
“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави ташқи кўринишини ўзгартиради ва сочини пушти рангга бўяди. 22 ёшли футболчи бу ҳақдаги суратларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиб, постга “Сўзининг устида турадиган инсон” деб изоҳ қолдирди.
Гави июн ойида, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи давомида, Испания терма жамоаси мусобақада ғолиб чиқса, сочини пушти рангга бўяшга ваъда берган эди. Испанлар финалда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шундан сўнг Гави берган ваъдасини бажарди ва янги соч турмагини мухлисларига намойиш этди. “Барселона” футболчиси Испаниянинг чемпионлик билан якунланган турнирида икки та учрашувда майдонга тушган.
Насрулло Каримов
Журналист