Гави тиззасидан олган жароҳати туфайли 6 ҳафтагача ўйнай олмаслиги мумкин
У навбатдаги турларда жамоага ёрдам бера олмайди.
ФОТО: Getty images
Гави тиззасидан олган жароҳати туфайли олти ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.
"Барселона" хавбеки ўнг тиззасида оғриқ сезаётгани маълум бўлганди. У Ла Лигада "Райо Вальекано" билан ўйинни ўтказиб юборди, шунингдек, Испания терма жамоаси ўйинларида иштирок этмади.
Манбага кўра, Гави консерватив даволанмоқда ва олти ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин. Операция қилиш имконияти ҳам истисно этилмайди. Кейинги ҳафта сўнгги кунлардаги динамикани баҳолаш учун янги тиббий йиғилиш бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, бу эски жароҳатнинг қайталаниши эмас, балки янги шикастланиш - оғриқ манбаи ўнг тиззанинг бошқа зонасида жойлашган.
Гави жорий мавсум Испания чемпионатида 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист