locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гави бошпанасиз инсонлар учун уй қурилишига 1,3 миллион евро хайрия қилди

Лойиҳа футболчининг туғилиб ўсган шаҳри — Севилья яқинидаги Лос-Паласиос-и-Вильяфранкада амалга оширилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави хайрия лойиҳасига 1,3 миллион евро йўналтирди. Маблағ уйсиз ва оғир ижтимоий шароитда яшаётган инсонлар учун турар жой мажмуаси қурилишига сарфланиши режалаштирилган.

Лойиҳа футболчининг туғилиб ўсган шаҳри — Севилья яқинидаги Лос-Паласиос-и-Вильяфранкада амалга оширилади. Режага кўра, мажмуада 150 та турар жой ташкил этилиб, жами 300 кишини жойлаштириш имконияти яратилади.

Гави бу ташаббус орқали бошпанасиз инсонларга ёрдам беришни мақсад қилган. Футболчи қишнинг совуқ кечаларида бошпанасиз қолган одамларнинг қийналишларини кўп бор кўрганини ва имконияти бор экан, уларга ёрдам беришни ўз бурчи деб билишини таъкидлаган.

Маълумот учун, 22 ёшли Гави айнан Лос-Паласиос-и-Вильяфранкада туғилган. У футболчилик фаолиятининг дастлабки босқичида “Бетис” академиясида шуғулланган, кейинчалик эса “Барселона”нинг “Ла Масия” академиясига ўтган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг