locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гави «Барселона» мухлисларига мурожаат қилди

Испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада икки ўйин ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Гави ижтимоий тармоқларда янги пост жойлади. У унда 2025 йил якунини сарҳисоб қилди ва каталонияликлар мухлисларига мурожаат қилди.

«Бу мен учун ажойиб йил бўлди. Ўзим олдимга қўйган кўплаб мақсадларга эриша олдим. Барчангизга соғлик тилайман ва дунёнинг энг яхши клубида ҳаётдан завқ олишда давом этаман, деб умид қиламан!» — деб ёзди Гави ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Ла Лигада Гави «Барселона» сафида атиги икки учрашувда майдонга тушди. Испаниялик футболчи чемпионатнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Унинг асосий таркибга қайтиши тахминан 2026 йил февраль ойига режалаштирилган.

Шунингдек, Гави Transfermarkt’нинг сўнгги янгиланишида Ла Лиганинг энг кўп қийматини йўқотган футболчиларидан бирига айланди. У 20 млн евро арзонлашди ва ҳозирда 40 млн евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг