locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи
Фото: Getty Images

Италия футбол федерацияси Женнаро Гаттузони бош мураббий сифатида эълон қилди.

47 ёшли мутахассис 19 июн куни расман оммага таништирилади.

5 июнь куни Гаттузо Хорватиянинг “Хайдук” клуби бош мураббийи лавозимини тарк этганди. У мураббийлик фаолияти давомида “Марсель”, “Валенсия”, “Наполи”, “Милан” ва бошқа жамоаларда ишлаган.

2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Италия 3 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаб турибди. Июнь ойи бошида Италия миллий жамоасининг аввалги бош мураббийи Лучано Спалетти қониқарсиз натижалар сабаб лавозимини тарк этганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг