locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гасперини ёки Фабрегас Шомуродовнинг устозига айланиши мумкин

Гасперини ёки Фабрегас Шомуродовнинг устозига айланиши мумкин
Фото: Getty Images

“Рома” клуби янги бош мураббий учун бир қатор номзодлар билан музокараларни ўтказмоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Қайд этилишича, асосий номзод сифатида икки мутахассис номи айтилмоқда. Булар “Аталанта” устози Жан-Пьеро Гаспери ва “Комо”ни бошқараётган Сеск Фабрегасдир.

“Рома” ҳозирда ҳар икки мутахассис билан музокараларни давом эттирмоқда ва тез кунларда якуний хулосага келиши мумкин.

Рим клубининг ҳозирги бош мураббийи Кладиу Раньери мавсум якунига етганидан сўнг истеъфога чиқади ва жамоа маслаҳатчи лавозимида иш бошлайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг